Россия Курскда «Бук-М3» ҳаво мудофаа тизимидан айрилди. Украина фронтнинг айрим қисмларида устунликка эришмоқда

11:36 26 Сентябр 2024 Дунё
1580 0

Украина кучлари жанубий Курск вилоятида Россиянинг «Бук-М3» ҳаво мудофаа тизимини йўқ қилганини маълум қилди. Ушбу тизим Россиянинг энг янги ўрта масофага мўлжалланган ҳаво мудофааси бўлинмаларидан бири эди. Бу ҳақда «Newsweek» хабар берди.

Хабар қилинишича, Киев томони тарқатаётган кадрларда «Бук-М3» тизими Украина кучлари томонидан зарба берилгани кўрсатилган. АҚШда жойлашган «Урушни ўрганиш институти» тадқиқот маркази Россиянинг Рилск шаҳри яқинига зарба берилганини тасдиқлади. Ҳужумни уюштирган 413-алоҳида учувчисиз дрон тизимлари баталони ижтимоий тармоқларда воқеа ҳақида хабар берган.

Маълумот учун айтиш мумкинки, «Бук-М3» ҳаво нишонлари ва баллистик ракеталарни тутиб олиш учун мўлжалланган ўрта масофали ракета тизимидир. У 65 километргача учиш масофасига эга ва Россия мудофаа тизимининг илғор қисми ҳисобланади.

Украина ўзининг кутилмаган ҳужумини етти ҳафта олдин Курск вилоятига қаратган эди. Мамлакат бир қанча муҳим аҳоли пунктлари, жумладан, Суджа устидан назоратни олди. Шунга қарамасдан, Россия тез орада йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишга яқин турибди.

Россия кучлари Украинанинг олға силжишига жавобан қарши ҳужумларни бошлаб юборган. Москва Украинанинг Курск чегараси яқинидаги бир неча ҳужумларини қайтаргани ҳақида хабар берганди. Ҳар икки томон баҳсли минтақада ўз ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Аввалроқ, «Авиценна» номли миллий бренд яратилиши ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?