Россия фронтда шифокорларга эҳтиёж сезмоқда. Ярадорлар ва ёрдамга муҳтожлар кўпайиб кетган
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия армиясидаги катта йўқотишлар мамлакатнинг ҳарбий тиббий хизматига жиддий босим ўтказмоқда. Қайд этиш керакки, Москва Украинага кенг кўламли ҳужум бошлаганидан бери 735 мингдан ортиқ қурбонлар қайд этилган. Шундан 500 минг нафар ярадорлар даволанишга мажбур бўлган. Ушбу катта йўқотишлар Россия ҳарбий тиббиёт тизимида ходимлар етишмовчилигига сабаб бўлаётгани айтиляпти.
Хабар қилинишича, Украина ва Россия ўз йўқотишлари ҳақидаги аниқ маълумотларни мунтазам тақдим этмаяпти. Киев берган маълумотларига кўра, Россия бир кун ичида 1,770 нафар қурбон берган ва бу урушнинг сўнгги икки ярим йилликдаги энг юқори кунлик йўқотишидир. Буюк Британия қуролли кучлари раҳбарияти октябрь ойи Россия учун урушнинг энг йўқотишли ойи бўлгани билдирмоқда.
Халқаро экспертларга кўра, Россия ҳар ой ҳарбий хизматга тахминан 30 минг янги аскар жалб қиляпти, аммо бу урушдаги йўқотишларни қоплаш учун етарли эмас. Украинадаги жангларда Россия пиёдаларга таяниб, кўп сонли қурбонлар ҳисобига олдинга силжишга уринмоқда.
Британия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Киевдаги дрон ҳужумлари ва зирҳланган техниканинг етишмаслиги Россия ярадорларини ўз вақтида эвакуация қилишни мураккаблаштирган. Москванинг ҳарбий тизимида бундай муаммолар урушдаги йўқотишларни янада ошириши мумкин.
«Newsweek» айни пайтда Россия ичида ҳарбийлар орасида норозилик ҳолатлари кузатилаётганини билдирмоқда. Нашрга кўра, Новосибирск шаҳрида Россия аскарлари жароҳатлари туфайли жангга қайтишга тайёр эмасликларини билдирган ва тиббий ёрдам талаб қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг