Россия 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларидан четлаштирилиши мумкин 

18:17 29 Апрель 2022 Спорт
1336 0

Иллюстратив фото

Россия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер-Усмонова 2023 йилда Екатеринбургда бўлиб ўтадиган Универсиадани ўз вақтида ўтказилмаслиги ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

«Бугун мен «махсус ҳарбий операция» тугагач, санкциялар бекор қилинади деган гапни эшитдим. Бу навбатдаги гап-сўздан бошқа нарса эмас, ҳозир Жаҳон талабалар ўйинларини кейинга қолдириш ҳақида гап-сўзлар бўлмоқда», дейди Винер-Усмонова.

Винер-Усмонова, шунингдек, Россия 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказиб юбориши мумкинлигини ҳам тахмин қилди. «Бу қўғирчоқ театри давом этмоқда», дейди у.

Универсиада 2023 йилнинг 7-19 август кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Россиялик спортчиларга FISU шафелигидаги мусобақаларда камида 2022 йил охиригача қатнашиш тақиқланган.

28 февраль куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) спорт федерацияларига мурожаат қилиб, россиялик ва беларуслик спортчиларни мусобақаларда иштирокини чеклашни тавсия қилди. Шундан сўнг, бир қатор спорт ташкилотлари Россиядан баъзи йирик мусобақаларни олиб қўйишга, шунингдек, россиялик спортчиларни мусобақаларга қўймасликка қарор қилди. 

Буларнинг барчаси Россиянинг Украинага бошлаган «махсус ҳарбий амалиёти» билан боғлиқдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер