Роналду Рудигерга, Мбаппе Ямалга қарши: UEFA Миллатлар Лигаси 2025 йилги финал босқичи қаерда ўтказилади?

UEFA Миллатлар Лигаси 2025 йилги финал босқичи — «Финал тўртлик» Германияда бўлиб ўтади. Бу ҳақида Германия терма жамоасининг чорак финалдаги ғалабасидан сўнг маълум қилинди. Германия терма жамоаси Италияга қарши ўтказилган икки учрашув натижасига кўра 5:4 ҳисобида устун келди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. 20 март куни Миланда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда немислар 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.
23 март куни Дортмунд шаҳрида бўлиб ўтган жавоб учрашувида жамоалар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашди. Гарчи немислар деярли бутун ўйин давомида ҳисобда олдинда бўлишган бўлсада, Италия вакили Жякомо Распадори 95-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, умумий ҳисобдаги устунлик Германия фойдасига ҳал бўлди ва улар мусобақанинг ярим финалига йўл олди.
Германиянинг бу ғалабаси билан бир қаторда, мезбонлик ҳуқуқи ҳам тасдиқланди. 2025 йил июнь ойида UEFA Миллатлар Лигаси ярим финал ва финал учрашувлари Германияда ўтказилади. Ярим финал босқичда Германиядан ташқари Испания, Португалия ва Франция терма жамоалари ҳам иштирок этади. Ярим финал баҳслари 4 ва 5 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Унда мезбон Германия терма жамоаси Роналду бошчилигидаги Португалияга қарши саф тортса, мағлубият нималигини билмай келаётган Испания Мбаппе ва унинг ҳамюртларига қарши омадини синаб кўради. Финал 8 июнь куни бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг