Роналду мавсумнинг рамзий терма жамоасига киритилмади
Фото: AP
"WhoScored" портали Европанинг энг яхши 5 чемпионати(Англия, Испания, Германия, Италия, Франция)да ўйнаган футболчилардан иборат мавсумнинг рамзий жамоасини тақдим этди.
Эътиборлиси, ушбу жамоа таркибига Италиянинг "Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду киритилмаган.
Рамзий жамоа билан танишинг:
Дарвозабон: Дамиан Мартинес («Астон Вилла», Англия).
Ҳимоячилар: Жоау Кансело («Манчестер Сити», Англия), Матс Хуммелс («Боруссия» Дортмунд, Германия), Вилли Орбан («Лейпциг», Германия), Тео Эрнандес («Милан», Италия).
Ярим ҳимоячилар: Жерардо Морено («Вилярреал», Испания), Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити», Англия), Жошуа Киммих («Бавария», Германия).
Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе ("Париж Сен-Жермен", Франция), Лионел Месси («Барселона», Испания), Роберт Левандовски («Бавария», Германия).
Якунланган мавсумда Роналду Италия чемпионатида 33 учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 29 та гол киритган.
Роналду беш карра «Олтин тўп» соҳиби. У 2016 йилда Португалия терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг