Р.Кушербаев: Ахир шунча йил шу халқ ҳисобидан ялло қилиб яшади, эртага шу халқ бўлмаса унинг «эрка»лигини ким кўтаради​...

09:43 21 Июль 2020 Сиёсат
1085 0

Айтганча, шу синовли кунларда юртдошларимизга енгил бўлиши учун барча қўлидан келгунча дори дармон, тиббий ускуналар олиш учун ўз ёнидан хайрия қилаётган ёки беминнат хизмат кўрсатаётган бир вақтда бизни эркатой монополимиз «Ўзавтомоторс» юзи қизармай, тез ёрдам учун ҳам автомобилларини отни калласидек оширилган нархида сотишда давом этяпти.

Масалан, Фарғона вилояти ҳокимлиги вилоят аҳолиси учун 20 та янги «Дамас»ларни 75 млн. сўм атрофида сотиб олиб, «тез ёрдам»гатопширибди.

Шу «Ўзавтомоторс»га ҳам ҳайронсан. Россиянинг Уфасида автомобиллари очиқда қолиб чириб ётса ҳам ўз халқи учун жилла қурса «Дамас»ларидан бепул ёки имтиёзлар билан бериш қийинми?

«24 йил давомида халқимиз билан биргамиз», деб кўкрагини кераётган бу монополь ҳеч бўлмаса шу оғир кунларда ҳақиқатан халқи билан бирга эканлигини исботласа бўларди.

Ахир шунча йил шу халқ ҳисобидан ялло қилиб яшади, эртага шу халқ бўлмаса унинг «эрка»лигини ким кўтаради, дефектлар билан чиқаётган, отни калласидек қиммат машиналарини ким олади, албатта, шу халқ олади. Пулини тўлаб ойлаб кутадиган Россия, Қозоғистон, Украина халқи эмас, шу халқ олади, шу халқ минади. Шу касал бўлаётган одамлар бўлмаса ҳеч кимсан «монополь дўстим»!

Расул Кушербаев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?