Риштон ўриги баргаги хориж бозорларида ҳам харидоргир
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Бир пайтлар Риштон тумани мазаси тил ёрар қандак ўриклари билан машҳур бўлган. Афсуски, эътиборсизлик туфайли яқин йилларгача Риштоннинг худди кулолчилик сингари ўзига хос бренди бўлган қандак ўриги тобора камайиб кетаётган эди.
Бугун бу борада вазият ижобий томонга ўзгариб, илм-фан ютуқлари асосида замонавий боғлар ташкил этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда туманда қарийб 4 минг гектар мевазор боғлар бўлса, шундан 2,5 минг гектари ўрикзор, 1,1 минг гектари қандак ўрик боғлари ҳисобланади. Ўз навбатида, босқичма-босқич самарасиз, кам ҳосилли боғлар ўрнида интенсив технологиялар ёрдамида янги боғлар барпо этилмоқда.

Ҳозирда Риштон ўриги табиий ва қуритилган ҳолда МДҲ, Осиё ва Европа қитъаси мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Туманнинг «Хуррамобод» МФЙда яшовчи тадбиркор Иномжон Қурбонов хонадонида ўрикни қуритиб, ундан баргак тайёрлаб маҳаллий ҳамда хориж бозорларига етказиб беради. Бу иш билан 50 нафарга яқин маҳалладошларини таъминланган. Эътиборлиси, бугунги кунда маҳалладаги 50 дан зиёд хонадонда ўрик баргаги тайёрланади.
— Туманда қуритилган ўрик савдоси учун махсус бозор ҳам ташкил этилган, — дейди тадбиркор И. Қурбонов. — Шу тариқа тумандан ҳар ҳафта ўртача 200 тонна қуритилган ўрик экспортга жўнатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг