Рига шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди
Фото: Bright Uzbekistan
Рига шаҳрида мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси кўмаги ҳамда “Outdoor Media” компанияси ҳамкорлигида Ўзбекистон савдо уйи ташкил этилди. Бу ҳақда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси маълум қилди.
Хабарда айтилишича, савдо уйи очилиш маросимида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси А. Икромов сўзга чиқиб, Латвия Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкори ва энг йирик савдо шерикларидан бири эканини таъкидлаган.
Айтиш керакки, кейинги йилларда Латвия — Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилди. Пандемия қийинчиликларига қарамай, жорий йил Ўзбекистон — Латвия муносабатлари учун жуда самарали бўлди.
Маросимда UzEX Рига офиси ҳамда Ўзбекистон савдо уйи ўртасида янги ташкил этилган тузилмаларнинг яқин амалий ҳамкорлигини назарда тутувчи англашув меморандуми имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг