Риелторлик ташкилотлари томонидан кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби белгиланди
Адлия вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси Риелторлик хизматларининг миллий стандарти «Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни (рўйхат рақами: 3701, 11.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, риелторлик ташкилотлари кўчмас мулк объектларини мулкдорлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бошқариш, ижарага бериш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, даромад ва харажатларни бошқариш каби хизматларни профессионал асосда амалга оширади.
Стандарт билан қуйидаги мезонлар белгиланди:
- кўчмас мулк объектларини ишончли бошқаришнинг ташкилий жиҳатлари;
- ишончли бошқарувчи ва мулкдор ўртасидаги ҳуқуқ-мажбуриятлар;
- ишончли бошқариш шартномасини тузиш бўйича талаблар;
- бошқарувнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш.
Шунингдек, мазкур миллий стандарт жисмоний ва юридик шахслар учун кўчмас мулкдан самарали фойдаланиш, фойда олиш ва мулк қийматини ошириш имкониятини яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг