Риэлторлик фаолиятини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунлар дастлабки тарзда кўриб чиқилди

Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг бугунги мажлисида риэлторлик фаолиятини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Сенаторлар томонидан кейинги йилларда мамлакатимизда солиқ юкини изчил равишда пасайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, шунингдек солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш орқали иқтисодиётни жадал ривожлантиришга, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда риэлторлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги қайд этилди.
Шу билан бирга, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бозорда тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш, шунингдек яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирлари доирасида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда риэлторлик соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш орқали риэлторлик хизматлари сифатини ошириш зарурати юзага келаётганлиги таъкидланди.
Қонуннинг қабул қилиниши давлат органларининг риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотлари билан ўзаро муносабатларини кенгайтириб, риэлторлик хизматлари сифати ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда қўшилган қиймати юқори бўлган товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Фуқаролик кодекси ҳамда «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини соддалаштиришга доир қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Эндиликда мазкур Қонун билан ҳаракатсиз режимда бўлган фаолият кўрсатмаётган тадбиркорларни рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатиш муддати уч йилдан бир йилга ўзгартирилмоқда ҳамда ушбу қоидани ЯТТларга ҳам қўллашни назарда тутувчи норма Фуқаролик кодексида ўз аксини топади.
Бундан ташқари, хизматлар соҳасида тақдим этилган имтиёзларни қўллашда ёшларни иш билан таъминлаш ва уларнинг иш ҳақи миқдорига ҳам эътибор қаратилмоқда.
Сенаторлар ушбу қонунлар тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлашга ҳамда юқори қўшилган қийматли товарлар ишлаб чиқарилишини кенгайтиришга, шунингдек, риэлторлик хизматлари сифатини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
Муҳокама якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг