Трамп: Ўзбекистон АҚШга 100 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритади
Фото: Президент матбуот хизмати
Келгуси ўн йилда Ўзбекистон Американинг муҳим тармоқларига 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп «Truth Social» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
«Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишувни эълон қилишдан мамнунман. Яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим минераллар, авиация, автомобиль бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва кимё, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади», деб ёзади Трамп.

АҚШ Президенти, шунингдек, Ўзбекистоннинг Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, икки мамлакат ўртасидаги узоқ муддатли ва самарали муносабатларни интизорлик билан кутишини қайд этган.
Аввалроқ Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида савдо-иқтисодий шериклик бўйича қатор битимлар имзолангани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг