Республикамиздаги яйловларнинг ярми турли даражада инқирозга учраган
Жорий йил 12 декабрь куни Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди, унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларнинг доимий комиссиялари вакиллари, экспертлар, Ёшлар парламенти аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун шулар жумласидандир. Сенаторлар мазкур молиявий ҳужжатнинг асосий параметрларига тўхталиш жараёнида қишлоқ хўжалиги сиёсатни амалга оширишда қулай инвестициявий муҳит яратиш, экспортни рағбатлантиришга йўналтирилган маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, аграр соҳага ажратилаётган бюджет маблағлар сарфланиши юзасидан аниқ ҳисоб-китоблар қилинганлиги бўйича масъул вазирлик ва идоралар вакилларининг маърузалари тингланди.
Бундан ташқари, мажлисда яйловлар деградациясининг озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда атроф муҳитга салбий таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровини юбориш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, яйловлар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, минтақамизда экологик мувозанатни сақлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, чорвачиликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини яхшилашда асосий табиий манбалардан бири ҳисобланади.
Шу сабабли 4,2 млн гектар яйловда геоботаник тадқиқотлар ўтказилиб, деградацияга учраган майдонларнинг хариталари тайёрланган ҳамда 420 минг гектар деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш ва яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб масалалар юзасидан ҳам сўз борди.
Жумладан, республикамизнинг 21 млн гектар (умумий ер майдоннинг 47 фоизи) майдонини эгаллаган яйловларнинг 50 фоиздан ортиғи турли даражада инқирозга учраган, асосий яйловларнинг табиий равишда ем-хашак ҳосил қилиш салоҳияти пасайиб, яроқсиз ҳолатга келиб қолган.
Яйловларда чорва молларини алмашлаб боқиш тизими жорий этилмаганлиги ва чорва моллари сони кескин ортганлиги боис яйлов ерлари катта босим остида қолган. Бунинг оқибатида озуқабоп ем-хашак ўсимлик турлари сийраклашиб, йўқолиб кетиш даражасига етган.
Ушбу масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровини юбориш бир овоздан маъқулланди.
Бундан ташқари, ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ҳамда ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод, Гулистон ва Боёвут туманларида айрим ирригация объектларидаги гидротехник иншоотларни автоматлаштириш ишлари бажарилмаганлиги ҳамда “Ақлли сув” қурилмалари тўлиқ ўрнатилмаганлиги таъкидлаб ўтилди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг