Республика бўйлаб Умра бўйича ноқонуний реклама тарқатганлар жаримага тортилди
Иллюстратив фото
Рақобатни қўмитаси республикадаги бир қатор саёҳат агентликлари томонидан Умра тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид ноқонуний реклама тарқатиш ҳолатлари аниқланди.
Маълум бўлишича, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳарида «Mirabelle Travel», «Ketdik Tour», «Ayattour» ва «Tavakkalna Travel» МЧЖлари томонидан лицензиясиз рекламалар тарқатилган. Бу ҳолатда «Реклама тўғрисида»ги қонун бузилганлиги туфайли, туроператорларга маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Шунингдек, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам «Jat Travel» компанияси Instagram саҳифасида, «Fargʻona Umra», «Saudiyaga Sayohat», «Aziz Turizm» ва «Sardor Turizm» агентликлари Telegram каналлари админлари ҳам реклама эълонларида қонунчилик талаблари бузилганлиги сабабли жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, лицензиясиз реклама тарқатаётган 12 дан ортиқ ахборот ресурси аниқланиб, уларнинг фаолиятини аниқлаштириш учун Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказига маълумотлар тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг