Республика бўйича 200 дан ортиқ дорихоналар 2,6 миллиард сўмдан кўпроқ асоссиз даромад қилган

16:24 17 Июнь 2025 Жамият
266 0

Рақобат қўмитаси томонидан Республика бўйича 200 дан ортиқ дорихоналар 2,6 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди. Бу ҳақида қўмитанинг расмий Telegram-каналида маълумот берилди.

Унда айтилишича, ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича 2025 йилнинг ўтган даври давомида олиб борилган ўрганишларда 225 та дорихонада 62 минг 704 та ҳолатда дори воситаларнинг савдоси бўйича 2,6 миллиард сўм асоссиз даромад олинганлиги аниқланган ҳамда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, маблағларни қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилган.

Жумладан, улгуржи савдода:

  • 1744 та ҳолатда -«Evro Farm Biznes» МЧЖ ХК;
  • 1695 та ҳолатда — «Tar Pharm Alliance» МЧЖ;
  • 5191 та ҳолатда — «Garmoniya Farm» МЧЖ.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, нархларни асоссиз ошириш аломатлари бўйича «Garmoniya Farm», «Evro Farm Biznes» ҳамда «Tar Pharm Alliance» МЧЖларга нисбатан қўмитанинг махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилган.

Шунингдек, Рақобат қўмитаси дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи тадбиркорларни дорихоналарда рецепт билан бериладиган дори воситалари белгиланган нархларига риоя этилмай сотилган тақдирда чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарорига асосан, Солиқ қўмитаси ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази электрон тизимлари интеграцияси натижасида Рақобат қўмитасига дори воситалари нархлари оширилгани ҳақида хабарлар автоматик равишда онлайн келиб тушиши йўлга қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер