“Реал Мадрид“нинг етакчи футболчиси жароҳат олиб 2 ойга сафдан чиқди
“Реал Мадрид“ жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири Трент Александр-Арнольд 2 ойга сафдан чиқди. Бу ҳақида “Managing Madrid” портали хабар берди.
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Испания чемпионати доирасида “Реал Мадрид“ клуби Билбаода “Атлетик“ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳснинг 55-дақиқасида Трент жароҳат олиб майдонни тарк этганди.
“Бугун клуб шифокорлари унинг ҳолати ҳақида маълумот беришди. Текширув натижасида футболчининг чап сонида шикастланиш ҳолати аниқланди. Шу боисдан футболчи 2 ой муддатда жамоага ёрдам бера олмайди“, дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, Трент октябрь ойида ҳам жароҳати туфайли қатор ўйинларда майдонга туширилмаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг