«Реал Мадрид» жуда қийин ғалабага эришди
Кеча, 19 октябрь куни Испания Ла Лигаси мусобақасининг 9-туридан ўрин олган баҳслар якунланди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Реал Мадрид» клуби меҳмонда «Хетафе» билан куч синашди.
«Альфонсо Перес» стадионида ўтган баҳс «қироллик клуби»нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда киритилган ягона гол 80-дақиқада урилди. Хаби Алонсо жамоа бошқарувига келганидан сўнг иккинчи нафас олган Арда Гулернинг узатмасидан кейин Килиан Мбаппе ҳисобни очди.
Ўйин айнан 1:0 ҳисоби билан якунланди. 84 ва 77-дақиқаларда «Хетафе» футболчилари Аллан Нём ва Алекс Санкрисга қизил карточка кўрсатилди.
«Хетафе» — «Реал Мадрид» 0:1
Гол: Мбаппе (80).
«Хетафе» : Сория, Фемениа (Нём, 76), Иглесиас, Дуарте, Жене, Арамбари, Миля, Мартин (Камара, 87), Рико, Санкрис, Лисо (да Кошта, 90).
«Реал Мадрид» : Куртуа, Валверде, Каррерас, Алаба (Асенсио, 46), Милитао, Камавинга (Гулер, 65), Беллингҳем (Гонсало Гарсия, 86), Чуамени, Мастантуоно (Винисиус, 55), Родриго (Диас, 86), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Дуарте (48), Фемениа (63), Санкрис (74), Чуамени (90+5).
Четлатишлар: Нём (77), Санкрис (84).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг