«Реал Мадрид» футболчиси жиддий жароҳат олди
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени жароҳат сабаб уч ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри хабар берди.
Маълумотга кўра, франциялик футболчи чап оёғидан жароҳат олган. Шу сабабли у 9 ноябрь куни Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган «Райо Валекано»га қарши баҳсни ўтказиб юборади ҳамда Франция терма жамоаси сафидан четда қолади.
«Қироллик клуби» ярим ҳимоячи 26 ноябрь куни «Олимпиакос»га қарши UEFA Чемпионлар лигаси учрашувига тайёр бўлишига умид қилмоқда.
Жорий мавсумда Орельен Чуамени Ла Лиганинг 11 та ва Чемпионлар лигасининг 4 та ўйинида майдонга тушган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг