«Реал Мадрид» 10 та футболчисисиз «Алавес»ни мағлуб этди

10:11 15 Декабрь 2025 Спорт
157 0

Кеча, 14 декабрь куни Испания Ла Лигасининг 16-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Реал Мадрид» клуби сафардa «Алавес» меҳмони бўлди.

Таъкидлаш керакки, ушбу ўйин олдидан «Реал Мадрид»га 10 нафар футболчиси ёрдам бера олмаслиги маълум эди ва шундай бўлса-да, агар жамоа мағлубиятга учраса, Хаби Алонсо ишдан бўшатилиши айтилганди. Лекин амалда Мадрид клуби ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 24-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан очилди. Бу Мбаппенинг жорий мавсумдаги 17-голи бўлди. Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида мезбонлар аъзоси Карлос Висенте ҳисобни тенглаштирди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Родриго ғалаба голини киритди. Шу тариқа баҳс «қаймоқранглилар»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер