Расман: Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жанги кимга ва қачон ўтиши аниқ бўлди

Ўзбекистонлик машҳур боксчи Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини 2 ноябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги «Theatre at Virgin Hotels» мажмуасида ўтказади.
Ушбу жангда ҳамюртимизга «Golden Boy» промоутерлик компанияси ҳамроҳлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу оқшомда мазкур компания билан ҳамкорлик қилувчи ягона ўзбекистонлик боксчи — Бектемир Мелиқўзиевдир. Шу тариқа, Бектемирга америкалик Дэвид Стивенс рақиблик қиладиган бўлган.
Қайд этилишичя, бокс оқшомининг марказий жанги эса Флойд Скофилд ва Рене Теллес ўртасида кечади.
Маълумот учун, айни пайтда Бектемир Мелиқўзиев ҳамда унинг бўлажак рақиби Дэвид Стивенснинг ҳисобида 14 тадан ғалаба ва 1 тадан мағлубият бор. Яъни, уларнинг статистикалари бир хил.
Аввалроқ, Статистика агентлиги чет эл капитали асосида ишлаётган корхоналар сонини очиқлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг