Ўзбекистонда «Туркманистон маданияти кунлари» бўлиб ўтди — Фоторепортаж
Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон ва Туркманистон давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида 2025 йилнинг 20-25 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг икки манзили — қадимий Хоразм ҳамда пойтахт Тошкентда «Туркманистон маданияти кунлари» тадбирлари бўлиб ўтди. Унда, туркман халқининг маданий мероси, миллий қадриятлари ва икки халқни боғловчи қадриятлар тараннум этилди.
Тадбирларнинг Хоразм вилояти мезбонлигида ўтган қисмида, 21 октябрь куни Туркманистон маданият кунларининг Ўзбекистон Республикасидаги тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, Хоразм вилояти мусиқали драма театрида Туркманистоннинг амалий безак санъати ва фотокўргазмаси, ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ташкил этилди.
22 октябрь санасида эса айни шу манзилда Туркманистоннинг Дашоғуз вилояти Нурмуҳаммет Андалип номидаги мусиқали драма театрининг «Иқрор оташи» спектакли намойиш этилди.
Шундан сўнг, 23-24 октябрь кунлари эса «Туркманистон маданияти кунлари» тадбирлари пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам давом эттирилди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Туркманистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Нурсахет Ширимов билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Туркманистоннинг Дашоғуз вилояти Нурмуҳаммет Андалип номидаги мусиқали драма театрининг «Иқрор оташи» спектакли Ўзбекистон давлат драма театрида намойиш этилди.
Бугун, 24-октабр куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида туркман халқининг бой тарихидан сўзловчи музей ашёлари, тасвирий ва амалий санъат намуналари кўргазмаси ташкил этилди.
Сўнг эса айни манзилда «Туркманистон маданияти кунлари»нинг ёпилиш маросимига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Туркманистон маданият вазири Нурсахет Ширимов бошчилигидаги туркман делегацияси эртага, 25 октябрь куни икки давлат чегараси орқали Хоразм вилоятидаги «Шовот» чегара-божхона ўтказиш пункти орқали кузатиб қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ноябрь ойида Туркманистонда «Ўзбекистон маданияти кунлари» тадбирлари бўлиб ўтган эди.
Муҳсинжон Умурзоқов,
Давронбек Эрназаров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг