Рақобат қўмитаси «Тошкент шаҳар сув таъминоти»га нисбатан иш қўзғатди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖга нисбатан иш қўзғатди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Uzcarlsberg» МЧЖ «Тошкент шаҳар сув таъминоти» хизматидан норози бўлиб мурожаат қилган. Улар ўртасида «Чиқинди сувларни шаҳар канализациясига чиқариш тўғрисида»ги коммунал-экологик норматив ҳужжат расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра, «Uzcarlsberg»га чиқинди сувларни шаҳар канализациясига чиқариб юбориш учун сув ҳажми 68 фоиз коэффициент қўлланиши белгиланган.
Бироқ «Тошкент шаҳар сув таъминоти» томонидан 76 фоиз коэффициент қўллангани натижасида 75 миллион сўмга яқин ортиқча тўлов ҳисоблангани аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича, ҳудудий бошқарма томонидан Рақобат қўмитаси «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖга нисбатан «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддаси (табиий монополия субъектларининг товарларидан фойдаланиш шартларини тиқиштириш ёки табиий монополия субъектларининг белгиланган нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган бошқача хатти-ҳаракатларни содир этиш ман этилади) талабларини бузганлик аломатлари мавжуд деб белгиланган тартибда иш қўзғатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг