Рақобат қўмитаси барча турдаги умумий овқатланиш корхоналарини огоҳлантирди
Рақобат қўмитасига умумий овқатланиш корхоналари фаолияти бўйича истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатларда айрим ресторан ва кафеларда таомлар нархидан ташқари 10–15 фоиз, баъзан эса 20 фоизгача хизмат ҳақи қўшимча тўлов сифатида ундирилаётгани ҳамда аввалдан депозит маблағлар талаб қилинаётгани тўғрисида мурожаатлар келиб тушган.
Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарори «Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари»га асосан, умумий овқатланиш корхоналари ресторан, вагон-ресторан, бар, кафе, мавсумий кафе, кафетерий, ошхона, чойхона, буфет ва кичик ошхона каби турларга бўлинади.
Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 4, 19 ва 21-моддаларига асосан, истеъмолчи товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш, уларни эркин танлаш ҳамда сифатли бўлишига талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.
Бундан ташқари, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларини қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга йўл қўймасликлари, умумий овқатланиш корхоналари турларидан келиб чиқиб истеъмолчиларнинг ўз-ўзига хизмат қилиш имкониятини яратиш, таомлар нархи, хизмат кўрсатиш тартиби ва улар билан боғлиқ шартлар, шу жумладан официант хизмати учун ҳақ миқдори ҳақидаги маълумотлар билан ўз вақтида тўлиқ таништириб ўтишлари лозимлиги борасида огоҳлантирган.
«Ҳуқуқларингиз бузилганда Рақобат қўмитасининг 1159 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади Рақобат қўмитаси огоҳлантириш хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг