Қува туманида Туркия инвестицияси иштирокида махсус саноат зонаси барпо этишга киришилди
Қува туманида Туркиянинг “Heyal Holding” компанияси томонидан умумий қиймати 350 миллион долларлик лойиҳа доирасида 26 гектар ерда махсус саноат зонаси қурилиши бошланди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Туркия Буюк миллат мажлиси депутатлари, турк компаниялари раҳбарлари ва инвесторлари, маҳаллий тадбиркорлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Таъкидлаб ўтилганидек, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик қувонарли даражада фаоллашди. Айни жараёнда ҳудудлараро ҳамкорлик кўлами ҳам тобора кенгайиб бораётгани натижасида бугунги кунда Фарғона вилоятида турк инвестицияси иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 101 тага етди.
Бу борада доимий равишда ўзаро делегациялар алмашинуви, бизнес форумлар ўтказиб бориш йўлга қўйилгани ғоятда муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, Фарғона вилояти делегациясининг яқинда Туркияга амалга оширган ташрифи давомида ҳам бир қатор келишувларга эришилган эди. Бу истиқболли лойиҳа ҳам ана шу келишувларнинг амалий самарасидир.

—“Турон турк” махсус саноат зонасида мева-сабзавотларни қайта ишлаш, электротехника, озиқ-овқат ва тўқимачилик соҳаларида янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойлаштириш режалаштирилган,—дейди Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров.—Жаҳон андозалари даражасида фаолият кўрсатувчи саноат зонасида энг замонавий технологиялар қўлланиши кўзда тутилмоқда.

Янгича ёндашувлар натижасида саноат зонасида иш бошлайдиган корхоналарда 4 мингдан ортиқ юқори даромадли иш ўринлари яратилиши мақсад қилинган.
Тадбирда рамзий лента қирқилиб, ушбу йирик лойиҳага старт берилди ҳамда қурилишга тамал тоши қўйилди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг