Қуролга муҳтож Украина, Остонада «эски дўстлар» ва Канберрада намойиш (+видео)

19:57 04 Июль 2024 Дунё
280 0

Остонада «эски дўстлар» учрашуви ва ШҲТда янги меҳмон

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Сзинпин Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг йиғилишларини олқишлади.

Қозоғистоннинг Остона шарида бўлиб ўтган саммитда сўзга чиққан икки етакчи ташкилотнинг Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Ҳиндистон, Эрон ва янги аъзоликка қабул қилинган Беларусьни эътироф этишди.

«ШҲТ адолатли кўп қутбли дунё тартибининг асосий устунларидан бири сифатида ўз ролини кучайтирмоқда. Бироқ бу ҳамкорлик ҳеч кимга қарши эмас, биз ҳеч қандай блок ёки иттифоқ яратмаяпмиз, фақат халқларимиз манфаатларини кўзлаб иш қиляпмиз», — деди Россия раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, Россия ва Хитой ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорликнинг энг яхши даврини бошдан кечирмоқда.

Ўз навбатида, Хитой раиси халқаро вазият ва ташқи муҳит ҳақида гапириб, келажак авлод ҳам дўстлик ришталарини давом эттириш кераклигини айтиб, Си Сзинпин Владимир Путинни «эски дўст» деб атаган.

Бу етакчилар умумий ҳисобда 40 мартага яқин учрашган. Айниқса, бу каби алоқалар Кремлнинг Украинага бостириб киришидан кейин кучайди. Шу сабабли Ғарб санкцияларига учраётган Россия яккаланиб қолмаётганини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Путин саммит чоғида Саудия Арабистони ва Миср билан бирга саммитда кузатувчи давлатлар қаторида бўлган Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан ҳам учрашди. Туркия Москва билан яқин савдо ва молиявий алоқаларга эга НАТО аъзоси бўлиб, ўзини Россия — Украина урушида воситачи сифатида кўрсатиб келади.

Туркия президенти Путинга Туркия Россия ва Украина ўртасида давом этаётган урушни аввал ўт очишни тўхтатиш, кейин эса тинчлик йўли билан тугатиш учун консенсусга асос яратиш мумкинлигини айтган. Кремль матбуотининг айтишича, Эрдоған Россия — Украина можаросида воситачи бўла олмайди.

Ташкилотга янги аъзо бўлган Беларусь раҳбарининг айтишича, ШҲТ ташкил топганидан бери аъзо давлатларнинг кўпгина манфаатлари бир-бирига зид бўлиб қолмоқда. Москва ва Пекин Марказий Осиё давлатларига таъсир ўтказиш учун рақобатлашган.

Минтақа ўтган йиллар давомидаги Россия таъсирига қарамай Пекиннинг йирик иқтисодий ва савдо лойиҳаларининг, жумладан, «Бир макон, бир йўл» инфратузилмаси лойиҳасининг калити бўлиб қолмоқда.

Фаластинни қўллаган сенаторнинг вазифасидан четлатилиши Австралияда норозилик келтириб чиқарди

Фаластин тарафдорлари Австралиянинг Канберрадаги парламент томига чиқиб, «Дарёдан денгизгача Фаластин озод бўлади» каби шиорлар ёзилган баннерларни осиб қўйди.

Бу намойиш бош вазир Энтони Албаниз ҳукуматидаги ички можаролар ортидан содир бўлганини таъкидлаган. Маълум бўлишича, у яқинда мусулмон сенаторни Фаластин давлатини тан олиш учун овоз бергани учун лавозимидан четлатган эди.

Намойишчилар бир неча баннерларни, жумладан, «Ўғирланган ерларда тинчлик йўқ» ёзувини кўрсатиб, бир соатча томда туришди.

Намойишчилардан бири Исроил ҳукуматини Америка Қўшма Штатлари кўмагида Ғазода уруш жиноятларини содир этганликда айблаб, Австралия ҳукуматини унга шерикликда танқид қилди.

Украинага қурол керак

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинанинг ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими учун молиявий кўмакни 2,2 миллиард АҚШ долларигача оширишни эълон қилди. Ушбу «ёрдам пакети» Киевда мавжуд бўлган «Patriot» ва NASAMS тизимлари учун ракеталарни ўз ичига олади.

«Newsweek» нашрига кўра, Вашингтон «Patriot» тизимларини ривожлантириш бўйича ижобий қарашларга эга. Шу билан бир қаторда, Пентагон PDA (АҚШ президентига фавқулодда вазиятларда Конгресс рухсатисиз АҚШ акцияларидан мудофаа буюмлари ва хизматларини хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотларга ўтказишга рухсат берувчи ташкилот — таҳрир) орқали 150 миллион долларлик «ёрдам пакет»ини ҳам жўнатади.

Бу Мудофаа вазирлигига Украинани тўғридан-тўғри АҚШ захираларидан таъминлаш имконини беради. PDA тўплами ҳаво мудофааси, артиллерия ва танкка қарши қуролларни ўз ичига олади.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин мамлакатнинг Украинани сўзсиз қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, АҚШ 50 иттифоқчи ва ҳамкори билан Украинага Россия агрессиясига қарши туришда муҳим имкониятларни тақдим этишда давом этади.

Ҳозирда Украинада иккита «Patriot» ракетага қарши мудофаа тизими мавжуд, улардан бири АҚШдан, иккинчиси Германия ва Голландия томонидан тақдим этилган. Владимир Зеленскийга кўра, Киевга яна камида еттита «Patriot» ёки шунга ўхшаш ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими зарур.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?