Қурилишларда ишлатилаётган айрим металл маҳсулотлари белгиланган меъёрларга жавоб бермади

17:28 10 Март 2020 Иқтисодиёт
1072 0

Архив сурат

Қурилишларда ишлатилаётган айрим металл маҳсулотлари белгиланган меъёрларга жавоб бермади

Мамлакатимизда қурилиш соҳаси жадал ривожланаётган тармоқлардан бири ҳисобланади.

Шу ўринда муҳим бир савол туғилади. Қурилишда ишлатилаётган барча маҳсулотларнинг сифати халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб берадими, бозорларда сотилаётган металл маҳсулотлари тегишли сертификатларга эгами?

Мазкур мурожаатларга асосан “Ўзстандарт” агентлиги ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида қурилишда ишлатилаётган металл маҳсулотларининг таҳлили ўтказилди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги 999-сонли қарорига асосан “Қурилишда ишлатиладиган қора металл маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги махсус техник регламенти қабул қилинган бўлиб, унда қора металл прокати маҳсулотларига мажбурий сифат ва хавфсизлик талаблари белгилаб қўйилган.

Маълумот учун: Республикада ишлаб чиқарилган ва чет мамлакатлардан келтирилган металл маҳсулотларига 2019 йилда 6553 та ва 2020 йилнинг январ-феврал ойларида 1233 та мувофиқлик сертификати берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 89-сонли қарорига асосан, Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази томонидан берилган сертификатларнинг ҳужжатлари ўрганилганда мувофиқлик сертификатларини расмийлаштиришда қўпол камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан, синовлар амалдаги стандартларга асосан тўлиқ ўтказилмаган ҳамда аризаларни кўриб чиқиш муддатлари бузилган ҳолатлари аниқланди. Ҳозирги кунда камчиликларга йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан қурилишда ишлатилаётган металл маҳсулотларини сифати ва хавфсизлигини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида Назарбек бозорида сотилаётган ҳамда Тошкент шаҳридаги қурилиш объектларида ишлатилаётган металл маҳсулотларидан намуналар олинди ва аккредитланган синов лабораториясига топширилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, ўтказилган синовлар натижасида 5 турдаги арматурадан 4 таси ҳамда 2 турдаги угольник маҳсулотлари амалдаги техник регламент ва стандартлар талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланди.

Маълумот учун: Синовдан ўтказилган арматура маҳсулотлари Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан келтирилган.

Ўрганиш натижаларига асосан металл маҳсулотларининг сертификатлаштириш идораларига огоҳлантириш хатлари юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?