Қурилишда ишлатиладиган айрим металл маҳсулотлари белгиланган меъёрларга жавоб бермади
Иллюстратив фото
Мамлакатимизда қурилиш соҳаси жадал ривожланаётган тармоқлардан бири ҳисобланади. Айниқса, замонавий бинолар, турар жойларнинг барпо этилаётган фикримизнинг исботи дейиш мумкин.
Шу ўринда муҳим бир савол туғилади. Қурилишда ишлатилаётган барча маҳсулотларнинг сифати халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб берадими, бозорларда сотилаётган металл маҳсулотлари тегишли сертификатларга эгами.
Мазкур мурожаатларга асосан “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан қурилишда ишлатиладиган металл маҳсулотларининг таҳлили ўтказилди.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги 999-сонли қарорига асосан “Қурилишда ишлатиладиган қора металл маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги махсус техник регламенти қабул қилинган бўлиб, унда қора металл прокати маҳсулотларига мажбурий сифат ва хавфсизлик талаблари белгилаб қўйилган.
Маълумот учун: Республикада ишлаб чиқарилган ва чет мамлакатлардан келтирилган металл маҳсулотларига 2019 йилда 6553 та ва 2020 йилнинг январ-феврал ойларида 1233 та мувофиқлик сертификати берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 89-сонли қарорига асосан, Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази томонидан берилган сертификатларнинг ҳужжатлари ўрганилганда мувофиқлик сертификатларини расмийлаштиришда қўпол камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан, синовлар амалдаги стандартларга асосан тўлиқ ўтказилмаган ҳамда аризаларни кўриб чиқиш муддатлари бузилган ҳолатлари аниқланди. Ҳозирги кунда камчиликларга йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан қурилишда ишлатилаётган металл маҳсулотларини сифати ва хавфсизлигини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида Назарбек темир бозорида сотилаётган ҳамда Тошкент шаҳридаги қурилиш объектларида ишлатилаётган металл маҳсулотларидан намуналар олинди ва аккредитланган синов лабораториясига топширилди.
Минг афсуски, ўтказилган синовлар натижасида 5 турдаги арматурадан 4 таси ҳамда 2 турдаги угольник маҳсулотлари амалдаги техник регламент ва стандартлар талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланди.
Маълумот учун: Синовдан ўтказилган арматура маҳсулотлари Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан келтирилган.
Ўрганиш натижаларига асосан металл маҳсулотларининг сертификатлаштириш идораларига огоҳлантириш хатлари юборилди
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг