Қурилаётган биноларнинг сифати истеъмолчиларни қониқтирадими?

16:25 16 Июнь 2021 Жамият
858 0

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан аҳолининг мурожаатларини эътиборга олган ҳолда ҳудудларда қурилаётган қурилиш объектларидаги ҳолатлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганиляпти. 

Шу бўйича тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан имзоланган Меморандум асосида Федерациянинг Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ томонидан ушбу жараёнлар давом эттирилди.

Ишчи гуруҳ фаолияти давомида мавжуд қурилиш объектларининг қурилишига оид тегишли меъёрий ҳужжатларининг мавжудлиги, қурилиш объектларининг сифати ва техник регламентларга мослиги, бинокорлик материаллари ва қурилиш соҳасидаги буюмларнинг сертификатланганлик ҳолати, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни сақлаш талабларига риоя этилганлиги, ногиронларнинг объектларидан монеликсиз фойдаланишлари учун шароитлар яратилганлиги каби жиҳатларга асосий эътибор қаратилмоқда.

Атроф муҳит ва экологик хавфсизлик талаблари, шунингдек, санитария нормаларига ҳамда қоидаларига риоя этилганлигининг мослиги каби жиҳатлар ҳам мутахассислар эътиборидан четда қолмаяпти.

Кармана туман Алишер Навоий номидаги маҳалла ҳудудида «Осиё югра» хусусий корхонаси томонидан 5 қаватли 66 хонадонга мўлжалланган турар жой биноси қурилиши олиб борилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида қурилишда ишлатиладиган цемент, ғишт ва бошқа қурилиш маҳсулотларининг аксарияти учун махсус сертификат қоғозлари мавжуд эмаслиги кузатилди.

Бинонинг биринчи қаватида ҳаво тортгич шахталари проектда кўрсатилган бўлишига қарамасдан бинода мавжуд эмас.

Хавфсизлик талабларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш атрофи тўлиқ ўралмаганлиги, ишчиларнинг бирортаси ҳам махсус кийим ва бош кийим (каска)да эмаслиги кузатилди.

Қурилишда ишловчилар учун етарлича шарт шароитлар яратилмаган. Уларнинг ётиб-туришлари, дам олишлари, ювинишлари учун мутлақо шароит мавжуд эмас. Овқат пишириш учун қўл бола печлардан ҳам фойдаланиб келинмоқда.

Ўрганишлар давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?