«Қудратинг юксалсин, менинг армиям»
Кеча «Ўзкомназорат» Инспекциясида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 33 йиллиги байрами муносабати билан «Қудратинг юксалсин, менинг армиям» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Қуролли кучлар академияси кафедра катта ўқитувчилари подполковник Бегимқулов Илхом Баирович, Иноятов Жахонгир Гофуржонович ҳамда инспекция ходимлари, ҳудудий шўба ва бўлимлар мутахассислари иштирок этди.

Маърузачилар ҳамкасбларини байрам билан қутлаб, дунё давлатларининг ҳарбий салоҳиятини белгиловчи «Global Firepower Index» сайтининг янгиланган рейтингида Ўзбекистон Қуролли кучлари Марказий Осиё ҳудудида биринчи, МДҲ давлатлари орасида бешинчи ва дунёнинг 145 давлати орасида 62 ўринни эгаллагани, шунингдек, мамлакатимиз мудофаа тизими салоҳияти, соҳанинг рақамли технологиялар билан боғлиқлиги, қуролли кучларда хизмат қилиш машаққатлари борасида сўз юритишди.
Байрамона руҳда ўтган тадбир йиғилганларга хуш кайфият ва ўзгача шукуҳ бағишлади.
Рухсора МАШАРИПОВА,
«Ўзкомназорат» Инспекцияси матбуот котиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг