Қозоғистондан 4 нафар бола Ватанга қайтарилди
Иллюстратив фото
Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган 4 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 18 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда яна 4 нафар вояга етмаган бола Нукус шаҳрига олиб келинган. Улар дастлаб тиббий кўрикдан ўтказилиб, психологик ёрдам кўрсатилади.
Қайд этилишича, агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси болаларни кейинчалик оилавий болалар уйларига жойлаштиришни режалаштирмоқда.
«Бу чора-тадбирлар уларнинг барқарор ижтимоий мослашуви ва муносиб шароитда улғайишини таъминлашга қаратилган», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг