Қозоғистонда ўзбекистонликларни олиб кетаётган машина ЙТҲга учради
Фото: Telegram
Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида ўзбекистонликлар бўлган автомобиль ЙТҲга учради. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Олмаота трассасининг йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмида «Opel Vectra» автомобили «Toyota Alphard»га бориб урилган.
Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна етти киши жабрланган.
Аниқланишича, жабрланганларнинг барчаси «Toyota Alphard» салонида бўлган Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, Қизилўрдадан уйларига қайтаётган бўлган.
«Жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги ЙТҲда етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг