Қозоғистонда аҳоли ёнаётган арча ёнида суратга тушди
Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида Янги йил арафасида янги йил арчаси ёниб кетди. Қутқарувчилар курашаётган ёнғин фонида шаҳар аҳолиси хурсандчилик билан суратга тушишди.
Ҳодиса ҳақида Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Номаълум сабабларга кўра сунъий арча 1 январь куни соат 00:06 да ёна бошлади. Ёнғин тезда байрам арчасини қамраб олди.
Маҳаллий вақт билан соат 00:20 га келиб ёнғин ўчирилди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Янги йил арчасини ўчириш вақтида шаҳарликлар селфи суратга тушиб, фото ва видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг