Қозоғистонда 95 йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Bek Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради.
Аэропортнинг Facebookʼдаги саҳифасида қолдирилган хабарга кўра, лайнер ҳавога кўтарилиш вақтида баландликни йўқотиб, бетон тўсиқни бузиб ўтган ва икки қаватли иморатга бориб урилган. Қозоғистон ИИВнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитасидан қўшимча қилишларича, ҳодиса турар жой секторида юз берган. Қулаш оқибатида портлаш ва ёнғин кузатилмаган.
Fokker-100 самолёти Z2100 рейси бўйича Олмаотадан Нурсултон (Остона)га учаётган эди. Самолёт бортида 95 йўловчи ва экипажнинг беш нафар аъзоси бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган. Яна 35 киши тан жароҳати олган, улардан 22 нафарининг аҳволи оғир. Қутқарув хизматлари ҳодиса жойида йўловчиларни эвакуация қилиш ишларини давом эттирмоқда. Ўзбекисон Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
Самолёт ҳалокати сабаблари ҳозирча номаълум. Мамлакатда ушбу турдаги самолётлар парвози вақтинча тўхтатилган.
Bek Air авиакомпаниясига 1999 йилда асос солинган бўлиб, у ички ва бир қатор халқаро (МДҲ мамлакатлари, Туркия, БАА, Мўғулистон ва Хитойга) рейсларни амалга оширувчи Қозоғистондаги илк лоукостер ҳисобланади. Авиакомпания парки еттита Fokker-100 самолётларидан ташкил топган.
Fokker самолётлари Нидерландиянинг шу номли компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Fokker-100 моделидаги самолётларни ишлаб чиқариш 1997 йили, Fokker компания банкрот бўлгач тўхтатилган. Ўзбекистонда бундай моделдаги самолётлардан фойдаланилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг