Қозоғистон бокс бўйича терма жамоанинг барча мураббийларини лавозимидан озод қилди. Бу Париждаги омадсизлик билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда
Фото: tengrinews.kz
Қозоғистон бокс бўйича эркаклар терма жамоанинг барча мураббийларини лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда «Tengri News» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Қозоғистонда бокс бўйича эркаклар терма жамоаси мураббийлар штаби ишдан бутунлай четлатилган ва бу қарор Қозоғистон бокс федерацияси қарори Спорт қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган.
Шу тариқа, Бош мураббий Мирзагали Айтжанов ва мураббийлар штаби таркибидан 10 нафар мутахассис ҳамда Қозоғистон бокс федерацияси вице-президенти Азиз Кожамбетов ўз лавозимини тарк этди.
Бокс бўйича Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Турсингали Эдилов эса бокс федерацияси президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.
Янги мураббийлар штаби ҳозирча тўлиқ таркибда маълум эмас. Мазкур қарорлар катта эҳтимол билан Париж олимпиадасидаги муваффақиятсизликлар билан боғлиқ.
Қайд этиш керакки, қўшниларимизнинг Париждаги медаллари бир кумуш ва бир бронзадан иборат. Кумуш медални 24 ёшли Нурбек Оралбай, бронзани эса Нозим Қизайбай олиб келганди.
Аввалроқ, «эркакликда гумон қилинган» жазоирлик боксчи Иман Ҳалиф Доналд Трамп ва Илон Маскни судга берганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг