Қозоғистон аҳолиси бир йилда 240 минг нафарга кўпайди

12:22 16 Апрель 2020 Дунё
528 0

2020 йил 1 март ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси сони 240 минг нафарга ёки 1,3 фоизга кўпайди, деб хабар берди ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитаси.

2020 йил 1 март ҳолатига мамлакат аҳолиси 18 миллион 671 минг кишини ташкил қилди. Шу жумладан шаҳарликлар – 10 млн 932 минг киши (58,5%), қишлоқ аҳолиси эса – 7 млн 739 минг киши (41,5%). 2019 йил 1 мартга нисбатан аҳоли сони 240,4 минг кишига ёки 1,3 фоизга ошди.

Кўрилаётган даврда энг юқори ўсиш мамлакатнинг 3 та ҳудудида – Алмати (65,6 минг киши), Нур-Султан (58,5 минг киши) шаҳарлари ва Туркистон вилоятида (33,1 минг киши) кузатилган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер