Қовун экспорти жуғрофияси кенгаймоқда
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Юртимизда етиштирилган полиз маҳсулотлари, хусусан, Мирзачўл қовунларининг дунёга донғи кетган.
Мирзачўл воҳаси қовунлари шу кунга қадар Австрия, Германия, Латвия, Литва, Норвегия, Польша, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатларга экспорт қилинди. Мавсум давомида харидор мамлакатлар сони янада ортиши кутилмоқда. Зеро, ушбу полиз маҳсулотининг ўтган йилги экспорт жуғрофиясида Буюк Британия, Хитой, Мўғулистон, БАА, Қозоғистон, Япония каби 17 та мамлакат қайд этилган эди.
Таъкидлаш лозимки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт талабларига мос равишда етиштириш муҳим аҳамиятга эга.
— Полиз экинларини парваришлаётган деҳқон-фермерларга қовун маҳсулотларида учрайдиган зараркунанда ҳашаротлар ҳамда касалликларга қарши курашиш бўйича мунтазам равишда тавсия ва тушунчалар бериб боряпмиз. Ва ушбу саъй-ҳаракатларимиз кутилган самарани бераётир, — дейди Сирдарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бўлим бошлиғи Умид Абдурайимов.
Маълумот учун айтиш жоиз, жорий йилда Сирдарё вилояти бўйича 11 725 гектар майдонда қовун етиштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг