Қўштепада тўрт нафар ёшга байрам совғаси сифатида янги уй калитлари топширилди
Қўштепа туманида тўрт нафар йигит-қиз Янги йилни қўшалоқ хурсандчилик билан кутиб олди. Сабаби, уларга байрам муносабати билан янги уй калитлари топширилди.
Гап шундаки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги низомига мувофиқ, ушбу ёшларга давлат ғамхўрлиги сифатида замонавий уй-жойлар тақдим этилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Қўштепа туман ҳокимлиги ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази масъуллари ёшларни қутлаб, уларга эзгу тилаклар билдирди. Янги уйда маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирокида бир пиёла чой устида самимий суҳбат уюштирилиб, янги хонадон соҳибларига дуолар қилинди.
Бундай эътибор ва рағбатдан мамнун бўлган Маъруфжон Мамажонов, Нилуфархон Раҳимова, Фарангиз Турсунова ҳамда Жасурбек Ўрмонов бундан буён ҳам жамият ва Ватан равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилишга ваъда беришди.
— Айни пайтда Фарғона давлат университети психология факультетининг биринчи босқич талабасиман, — дейди Қўштепа туманидаги «Карнайчи» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Жасурбек Ўрмонов. — Янги уйни замонавий Қумтепа массивида, барча шароити яратилган ҳолда қабул қилиб олдик. Унинг вилоят маркази ва университетга яқин ҳудудда жойлашгани биз учун жуда қулай. Қумтепадан университетга бор-йўғи 15 дақиқада етиб бораман.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг