Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳри ва туманида Ички йўлларни таъмирлаш участкалари ташкил этилади

Фото: president.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қорақалпоғистонда инфратузилмани ривожлантиришдаги муаммолардан келиб чиқиб, Президент мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига:
— «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманларидан ўтган қисмини реконструкция қилишга 160 миллион доллар жалб этиш;
— таъмирталаб бўлган 1 минг 500 километр сув тармоқлари, 150 дан зиёд қудуқ, насос ва сув станцияларини таъмирлаш;
— Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманлари марказларида оқова сув тармоқларини қуриш;
— 128 та трансформатор, 7,5 мингта симёғоч устунларини алмаштириш;
— Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳри ва туманида Ички йўлларни таъмирлаш участкалари ташкил этиш, уларга етарли штат, зарур маблағ ва техникалар ажратиш;
— икки ой муддатда Қорақалпоғистонда халқаро ва ички автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишга топшириқ берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг