Қорақалпоғистонлик волейболчи қизлар - мутлақ чемпион
Фото: Халқ сўзи
Хабарингиз бор, шу йилнинг 8-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасида V Ўзбекистон суперкубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг якуний босқичида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ҳамда Жиззах давлат педагогика университети жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур ўйинда Нукус ДПИ волейболчи қизлари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ҳисоб – 3:0.
Шундай қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг волейболчи қизлари Ўзбекистон суперкубоги ғолиби ҳамда мутлақ чемпиони бўлди.
Мусобақа якунида Нукус ДПИ жамоаси аъзоларидан Н.Рейимбаева «Энг кучли ўйинчи», А.Жолдасбаева «Энг яхши ҳужумчи» номинациялари бўйича ғолиб дея эътироф этилди.
Тажрибали мураббийлар - Азат Казаков ва Атабек Казаковдан маҳорат сирларини ўрганган жамоанинг бундай бетакрор, шиддатли ўйини спорт ихлосмандларида ўзгача таассурот қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 24-31 май кунлари Жиззах вилоятида волейбол бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мусобақаларида ҳам қорақалпоғистонлик қизлар барча рақиблардан устунликка эришиб, чемпионликни қўлга киритган эди.
Ғ. ОТАЖОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг