Қорақалпоғистондан Тошкентгача бўлган масофани велосипедда босиб ўтган юртдошимиз вазир томонидан тақдирланди
Берунийлик Равшан Яқшимуратов энди шундай веломарафонни Марказий Осиё давлатлари бўйлаб уюштиришни мақсад қилган
Халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида доимий яшовчи юртдошимиз Равшан Яқшимуратов ёлғиз ўзи велосипедда Берунийдан Тошкент шаҳрига қараб йўлга чиққан эди. У «Қудратли Ўзбекистоннинг ўтмиши ва келажаги буюк» шиори остида яккалик веломарафон ўтказиш ташаббусини илгари сурган ва ушбу ташаббус тўлиқ қўллаб-қувватланганди.
Истиқлолимизнинг 30 йиллик байрами шукуҳи кезиб юрган шу улуғ кунларда Равшан Яқшимуратов пойтахтимиз Тошкентга етиб келди. Уни Тошкент шаҳрига кираверишда Туризм ва спорт вазирлиги масъул ходимлари кутиб олишди.
Велосаёҳатчини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов қабул қилди. Учрашувда Р.Яқшимуратов бошлаган хайрли ташаббуснинг аҳамияти, унинг туризм ва спорт соҳалари ривожи, айниқса ички туризмни оммалаштириш борасидаги ўрни муҳим эканлиги таъкидланиб, юртдошимизга вазирлик томонидан янги, замонавий велосипед совға қилинди.
Равшан Яқшимуратов самимий қабул ва эътибор учун миннатдорлик билдирар экан, яқин орада нафақат юртимиз, балки Марказий Осиё давлатлари бўйлаб «Дўстлик» веломарафонини уюштириш мақсади борлигини, бу орқали ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман халқлари ўртасида дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашни тарғиб қилишга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида эканлигини билдирди.
Ўз навбатида А.Абдуҳакимов ушбу ғояни қўллаб-қувватлаган ҳолда Туризм ва спорт вазирлиги велосаёҳатчига амалий ёрдам беришга тайёр эканлиги, давлатлараро ўтиш, виза ва бошқа ташкилий масалаларда вазирликнинг масъул ходимларига бемалол мурожаат қилиши мумкинлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг