Қорақалпоғистондаги йирик гидроиншоотларда автомат бошқариш тизими ўрнатилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 24 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Қорақалпоғистондаги бешта йирик гидроиншоотга автоматлаштириш тизимини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, ўтган йили «Суенли» ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги «Қундузли» ва «Бирлик» каналлари бош иншоотига ана шундай янги тизим ўрнатилди. Жорий йилда эса «Қизкеткен-Кегейли» ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги «Кегейли» каналининг бош сув тақсимлаш иншоотига замонавий технологияни татбиқ қилиш кўзда тутилган.
— «Кегейли» каналининг бош сув тақсимлаш иншоотига автоматлаштирилган бошқариш тизимини қуриш бўйича ўтказилган тендер савдосида ғолиб бўлган "RATUFER SERVICE" МЧЖ томонидан қурилиш ишлари бошлаб юборилди, — дейди «Қизкеткен-Кегейли» ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Марат Каипов. — Мазкур тизим сув тақсимловчи гидроиншоот қошидаги диспетчерлик хонасидан бошқарилади. У компьютер тармоқларига ва «ақлли сув» қурилмасининг маълумотлар базасига боғлангач, каналга белгиланган лимитдаги сувни бериш, умуман олганда, сувнинг ҳисобини тўғри юритиш имконияти юзага келади. Лойиҳанинг умумий қиймати 288 миллион сўм бўлиб, унда гидроиншоотни таъмирлаш ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ўринбосари А. Мирзаев мазкур гидроиншоотда автомат бошқариш тизимини ўрнатиш жараёни, шунингдек, Нукус туманидаги «Нукус» коллектори қурилиши ҳамда Кегейли туманидаги «Кўк ўзак» каналини реконструкция қилиш ишлари билан танишди.
Ғ. Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг