Қорақалпоғистонда ёшлар фестивалига старт берилди

18:56 11 Июнь 2024 Жамият
210 0

Ғайрат Отажонов/«Халқ сўзи». Қорақалпоғистонда ёшлар фестивалига старт берилди. Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи олдидаги майдонда «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида ёшлар сайли ва гала-концерт дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, фестиваль очилиши муносабати билан юртимиз ёшларини табриклади. Ёшлар ўртасида ўтказилаётган кўрик-танловларнинг фаол иштирокчилари тақдирланди.

— Қорақалпоғистонлик ёшлар Давлатимиз раҳбарининг эътибори ва ғамхўрлигини ҳамиша ҳис этади, — дейди Ўзбекистон болалари ташкилоти Қорақалпоғистон бош сардори Гулбаҳор Юсупбекова. — Бугунги тадбирда фаол ёшлар қаторида мен ҳам тақдирландим. Болалар ва ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишга қўшган камтарона хизматларим юқори баҳоланиб, эътироф этилганидан хурсандман.

Тантанали тақдирлаш маросимидан сўнг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон эстрада хонандалари иштирокида гала концерт бўлиб ўтди. «Ёшлар ойлиги» доирасидаги тадбирлар туманларда ҳам ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер