Қорақалпоғистонда «Nexia» мототцикл ва юк машинаси билан тўқнашиб кетди

1 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг Амударё вилоятида «Nexia» мототцикли ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ вилоят ҳудудидан ўтувчи Қипчоқ-Манғит-Туркманистон автомобиль йўлида содир бўлган. Унда 1968 йилда туғилган «Лифан» юк машинаси ҳайдовчиси мототциклнинг кескин бурилиши оқибатида 1956 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Nexia» билан тўқнашиб кетган. Шунда «Nexia» қарши йўлакка чиқиб кетиб, 1963 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Isuzu» юк машинасига бориб урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Nexia»нинг 61 ёшли йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг 4 ёшли набираси эсашифохонада вафот этган. Нехиа ҳайдовчиси ва унинг икки йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг