Қорақалпоғистонда «Кинокарвон» тадбирлари муваффақиятли якунланди

12:02 23 Август 2022 Маданият
545 0

Жорий йилнинг 14 — 21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида таниқли санъаткорлар, маънавият тарғиботчилари ва ижодкорлар ҳамда Кинематография агентлигининг «Кинокарвон» жамоаси иштирокида аҳоли билан жонли мулоқотлар, концерт дастурлари ва ижодий учрашувлар ўтказилди, миллий фильмлар намойишини Республиканинг барча ҳудудларида юқори савияда ташкил этилди.

Жумладан, «Кинокарвон» жамоасининг халқ билан давра суҳбатлари, ижодий учрашувлари, янги фильмлар премьералари бўлиб ўтди. Тадбирлар доирасида «Тенгиз», «Танка», “Аму соҳили куйчиси. Бердақ”, “Эл фарзанди”, «Талваса», “Муҳаббат баҳори”, “Аёл қалби”, «101-рейс», «Мерос», “Пулинг бўлса” ва “Ватан остонасида” каби 15 дан ортиқ бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг намойишлари ўтказилди.

Шунингдек, тадбирларда Ўзбекистон халқ артистлари Муҳаммадсоли Юсупов, Дилором Каримова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдухалил Мигноров, Матёқуб Матчонов, Фотима Режеметова, Анвар Азимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Эгамберди Раҳимов, Ҳилол Насимов, халқ севган актёрлар Зухриддин Режеметов, Шавкат Комилов, Дилшодбек Каттабеков, Ҳусан Мусабоев, Отабек Ҳақбердиев, Маъруф Отажонов каби йигирмадан ортиқ киноижодкорлар жалб этилди.

Учрашувларда аҳолига юртимизда янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни аниқ ҳаётий мисоллар орқали содда ва тушунарли шаклларда етказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари Агентлик томонидан сўнгги йилларда суратга олингган 30 та бадиий, 30 та ҳужжатли ва 30 та анимацион фильмлар Қорақалпоғистон Республикаси давлат ва нодавлат телевиденияларига туҳфа сифатида тақдим этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?