Қорақалпоғистонда боғча тарбияланувчиларини олиб кутаётган машина ЙТҲга учради, жароҳатланганлар бор

16:17 19 Июнь 2024 Жамият
373 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқда Беруний туманида ичида болалар бўлган автомашина ҳалокатга учрагани айтилган видео-хабарлар тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим қилди.

Билдирилишича, ҳодиса бугун, 19 июнь куни соат 09:55 да туманнинг Қурувчилар кўчасидан ўтувчи 4Р161 автомобиль йўлининг 16-17 км.да содир бўлган.

Республика ИИВ ахборот хизматининг қўшимча қилишича, Шаббоз ОФЙда яшовчи С.Г. «Nexia-3» машинасида вояга етмаган болаларни олиб кетаётган пайтида шу йўл четида турган «Gentra» русумли автомашина ҳайдовчиси У.К. қўпол тарзда олдинга ҳаракатланиб юбориши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Манбага кўра, ушбу ҳодиса туфайли 2 нафар вояга етмаган бола — 2018 йил туғилган Х.Ф. ва 2021 йил туғилган Н. С.лар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат этган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Ҳозирги вақтда болаларнинг соғлиги жойида эканлиги аниқланган. Ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер