Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғусини ўлдирган шахс табиатга 3,3 млрд сўмлик зарар етказди
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари томонидан 3 бош Бухоро буғуси овланганлиги аниқланди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.
Ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ томонидан ўрганилганида, бир бош эркак ва икки бош урғочи буғулар ов милтиғи билан ўлдирилгани маълум бўлган.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида эса резерватнинг захира ерларидан 2 та ов милтиғи ўқ дорисининг пластик бўлаклари, қонга ўхшаш қизил доғлар ва ов милтиғи топилган. Ов милтиғи ашёвий далил сифатида олинган.
Қизил китобга киритилган Бухоро буғулари ўлдирилиши натижасида ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро М.К. Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган.
Вазирликка кўра, ҳозирда ҳодиса бўйича Беруний тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг