Қорақалпоғистонда 1-синф ўқувчиси дарсдан жуда қўпол тарзда олиб кетилди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда мактабларнинг бирида катта ёшли уч киши бошланғич синф ўқувчисини синфдан мажбуран олиб чиқиб кетгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 5 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманидаги 28-мактабнинг 1-синф ўқувчиси бўлган Х.Ё. билан содир бўлган. Ўша куни боланинг онаси С.Ш. дарс жараёнини бузган ҳолда синфга кириб бориб, ўқитувчи уни тўхтатишга уринишига қарамасдан, куч ишлатиб мажбуран ўғлини синфдан олиб кетган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан С.Ш. ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган. Мазкур иш бугун, 20 сентябрь куни судда кўриб чиқилади.
“Ушбу вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган бўлиб, мазкур масала юзасидан ҳужжатлар суд тартибида ҳал қилиниши учун тақдим этилган”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Х.Ё.нинг ҳозирда таълим олиш ҳуқуқи тикланиб, бола мактабда ўқишини давом эттирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг