Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси «Арал» футбол жамоаси аъзолари билан учрашди
Фото: Жўқорғи Кенгес
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев «Арал» футбол жамоаси аъзолари билан учрашди. Бу ҳақида Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
Унда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида спорт соҳасини, шу жумладан футболни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтди ва муҳим ўйин олдидан жамоа аъзоларига омад тилади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Про Лигада ўйнаётган «Арал» футбол жамоаси олдида муҳим ўйин кутмоқда. Яъни, 16 декабрь куни Суперлигада ўйнаш йўлланмаси учун Бухоро вилоятининг «Бухоро» жамоаси билан ўйин ўтказилади.
«Албатта, Про Лиганинг ушбу ўйинида футбол мухлислари жамоамиздан юқори натижалар кутиб қолади», дейилади хабарда.
Маълумот учун, Нукуснинг «Арал» клуби бугун, 16 декабрь куни Суперлига йўлланмаси учун «Бухоро» клуби билан куч синашади. Агар ушбу ўйинда жамоа ғалаба қозонса, 24 йиллик танаффусдан сўнг узоқ кутилган Суперлигада ўйнаш имкониятини қўлга киритади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг