Қорадарёдан ноқонуний тарзда қум-шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди

11:04 16 Декабрь 2024 Жамият
147 0

Фото: Самарқанд вилояти Экология бошқармаси

Иштихон тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти Экология бошқармаси.

Қайд этилишича, мазкур рейд давомида туманнинг Бешкапа МФЙда яшовчи фуқаро Ҳ.Л. ўз бошқарувидаги экскаватор билан шу маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси ўзанидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиб, юк ташувчи машиналарга юклаб бераётганги аниқланган.

Аниқланган ҳолат юзасидан ушбу қонунбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тоғрисидаги кодекснинг 70-моддаси прим 1-қисмига биноан, жами БҲМнинг 30 баробари, яъни 11,2 млн сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?