Қора танлилар ва мусулмонларни камситувчи сўзлар айтган боксчи WBA'дан четлатилди

Фото: The Sun
Гарция ижтимоий тармоқларда қора танлилар ва мусулмонларни камситувчи ирқий ҳақоратларни бир неча бор ишлатди, дея хабар беради «Eurosport» нашри. Бу эса унинг WBA'дан четлатилишига сабаб бўлди. Бу ҳақда ташкилот президенти Маурисио Сулейман «Х» саҳифасида маълум қилди.
«WBA президенти сифатидаги ваколатимдан фойдаланиб, мен Раян Гарцияни ташкилотимизнинг барча фаолиятидан четлатяпман. Биз камситишнинг ҳар қандай шаклини рад этамиз», деб ёзди Сулейман.
Раян Гарция охирги жангини апрель ойида Девин Хейнига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Аммо кейинчалик у допинг-тестдан ўта олмагани сабабли бир йиллик дисквалификацияга учраган ҳамда Хейни билан жанг натижаси бекор қилинганди.
25 ёшли енгил вазнда собиқ WBA вақтинчалик чемпиони Гарция энди барча WBA фаолиятидан четлаштирилди.
Боксчи ҳақоратга тўла постини ўчириб ташлаган. Шунингдек ўз сўзларига изоҳ бериб, кимнидир хафа қилган бўлса, кечирим сўрашини билдирган. Гарциянинг оиласи ҳам унинг ушбу ҳақоратларини кучли депрессия ва руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар билан курашаётгани ҳақда баён қилган.
Аввалроқ Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик Халқаро бокс федерацияси (IBF) чемпионлиги унвонидан воз кечаётганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг