Қор сабаб жамоат транспорти ҳаракатида кечикишлар кузатилиши мумкин — «Тошшаҳартрансхизмат»

11:42 22 Январь 2026 Жамият
190 0

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Тошкентда қор сабаб жамоат транспорти ҳаракатида кечикишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Билдирилишича, ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларининг кўча-йўлларда ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келади. Шу сабабли, айрим автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.

«Айни пайтда пойтахтимизда об-ҳавонинг кескин ўзгаргани, қор ёғиши кузатилаётганлиги сабабли, барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларида, айниқса қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни, тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини ва тирбандликларни олдини олиш мақсадида жамоат транспортларидан фойдаланишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер